Омад дегани ҳар доим ҳам келавермас экан. Бугун бу гапни Аъзам Алиев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ва унинг шериклари ҳар дақиқада такрорлаб турган бўлишса, ажаб эмас. Чунки навбатдаги “савдо” уларнинг бошига бир қатор ташвишларни олиб келди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетасига иқтибос келтирган ҳолда Kun.uz.
Аъзам Алиев шериклари Рауф Жўраев ва Аббос Раҳматов билан биргаликда қонунга хилоф равишда валюта қимматликларини сотиш билан шуғулланишарди. Гарчи бу ишнинг жиноят эканлигини билишса-да, улар бунга қўл силтаб қўйишди. Афсуски, улар кўза кунда эмас, кунида синишини унутишганди.
Навбатдаги мижоз билан келишган А.Алиев олди-бердини шаҳардан чеккароқда амалга оширишни маъқул кўрди ва бундан шерикларини ҳам хабардор қилди. Улар иккита машинада Қарши шаҳридаги мол бозори яқинига бориб, мижозларни кута бошлашди. Мижоз келгач, Аъзам Алиев келишилгандек, унга 7500 АҚШ долларини 49 миллион 200 минг сўмга айирбошлади. Шериклар пулларни ўзларининг машиналарига жойлаштира бошлаганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари пайдо бўлишди ва “долларчи”лардан 7500 АҚШ доллари ва 4 миллион 475 минг сўмни ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштиришни бошлашди.
Тезкор хизмат ходимларининг ҳаракатларини кузатиб турган Аббос Раҳматов ҳозиргина олган 49 миллион 200 минг сўмдан ҳам айрилиб қолишини яхши биларди. Шу сабабли шерикларига имо қилиб, қочиш ишорасини берди.
Кутилмаганда А.Алиев ва Р.Жўраевлар тортишувни келтириб чиқаришди. Кейин уларнинг бири вазиятдан фойдаланиб, машинага жойланган пулни олиб қочди. Бошқаси эса ўзига тегишли “Spark” автомашинасига ўтириб, уни хизмат вазифаларини бажараётган ходимлар томон ҳаракатлантирди ва воқеа жойидан яширинишга уринди.
Бузоқнинг югургани сомонхонагача, деган нақл бор. Долларфурушлар қочиб қолишни эплашган бўлса-да, жавобгарликдан қутулиб кета олишмади. “Қурилиш материаллари таъминоти” МЧЖ ҳовлисида қулфланган ҳолатда қолдирилган “Spark” автомашинаси СВОЖЖДЛҚК департаментининг вилоят бошқармаси ҳовлисига олиб келиниб, хатланди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, қилмишларига яраша жазо тайинланди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди