
Тошкентда қад ростлаган телеминора ёнидаги Шаҳристон кўчасида номаълум аёл 21 май, якшанба куни ўзини келаётган автомобиль ғилдираклари тагига отмоқчи бўлган, деб ёзади Qalampir.uz. Бу ҳолатга асосан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътиборларини қаратишган. Уларнинг кўп қисми аёлнинг бу иши аниқ ғаразли ниятда амалга оширилганини ёзиб қолдиришган.
Видеода пиёданинг келаётган автомобиль йўлига ётиб олгани, ҳайдовчининг тезлик билан уловни тўхтатгани ҳамда мақсади бузуқ аёлнинг ўрнидан қайта туриб, яна ўз йўлида давом этганини кўриш мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар