Жавобгарликка тортилишидан хулоса қилган ота

Алимент ундирувлари фаолиятидаги энг долзарб йўналишларан бири ҳисобланади.
Бюронинг Бўстонлиқ туман бўлими иш юритувидаги суд ҳужжатига кўра, қарздор Х.А.дан ундирувчи Х.Н. фойдасига вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Х.А.нинг алимент қарздорлиги 11 млн. сўм ташкил этиши аниқланиб, унга суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Қарздор бир неч маротаба огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, алимент тўловини пайсалга солиб келганлиги оқибатида 65 млн.сўм қарздорлик юзага келган.
Шунингдек, алиментдан бўлган қарздорлик бартараф қилинмаган тақдирда қарздор жиноий жавобгарликка тортилиши хақида огоҳлантирилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, тарафларга тушунтириш ишлари олиб борилганлиги натижасида қарздор отадан ундирувчи фойдасига алимент тўловидан бўлган 65 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари тўлиқ ундириб берилди.































Изоҳлар 0
…