Қарздорлик эвазига Equinox аукцион савдосига чиқарилди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси иш юритувидаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Н.Д.дан ундирувчи банк фойдасига 334 356,8 минг сўм қарздорлик ундириш ҳамда ундирувни гаровга қўйилган автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган.
Қонун талабларига мувофиқ, қарздорга қарзни ихтиёрий равишда қоплаш учун муддат берилган. Бироқ белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмагани сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Гаров мулки сифатида қайд этилган автотранспорт воситаси, белгиланган тартибда аукцион савдосига чиқарилиб, аукцион савдоларида сотилди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…