Самарқандда қўшнилар жанжали оммавий муштлашувга айланди

Самарқандда қўшнилар жанжали оммавий муштлашувга айланди

Самарқанд шаҳрида қўшнилар ўртасида келиб чиққан тортишув жанжал билан якунланди. Ҳодиса оқибатида бир фуқаро бир неча киши томонидан калтакланиб, тан жароҳати олди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 23 июль куни соат 20:10 атрофида содир бўлган. Дастлаб 1991 йилда туғилган Ж.Г. ҳамда 1974 йилда туғилган қўшниси У.А. ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келган.

Орадан кўп ўтмай, жанжалга У.А.нинг 1997 йилда туғилган ўғли ва яна икки нафар таниши ҳам аралашган. Улар Ж.Г.га қўл ва оёқлари билан бир неча бор зарба бериб, унга турли даражадаги тан жароҳатларини етказган.

Ҳодиса юзасидан шу куннинг ўзида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган. Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси иккинчи қисми “б” банди, яъни безорилик аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар