Андижонда 1-синфга киритиб қўйиш учун 300 доллар сўраган ходим ушланди

Андижонда 1-синфга киритиб қўйиш учун 300 доллар сўраган ходим ушланди

Андижон вилоятининг Асака туманида фарзандини 1-синфга жойлаштиришни истаган фуқародан 300 АҚШ доллари талаб қилган мактаб ходими тезкор тадбир давомида қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ИИБ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари фуқаро мурожаати асосида махсус тезкор тадбир ўтказган. Унда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларидан бирида кадрлар бўйича менежер сифатида фаолият юритувчи шахс хизмат мавқеидан фойдалангани аниқланган.

Тергов маълумотларига кўра, у маҳаллий фуқаронинг фарзандини 1-синфга қабул қилиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида мазкур шахс пул маблағини қабул қилиб олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “г” банди ҳамда 28, 211-моддаси (пора беришга ундаш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар