Марказий банк мижозлар энг кўп шикоят қилган банкларни эълон қилди

1 дақиқа ўқиш356
Марказий банк мижозлар энг кўп шикоят қилган банкларни эълон қилди

Ўзбекистон Марказий банки 2026 йилнинг II чораги якунлари бўйича тижорат банклари фаолияти юзасидан келиб тушган мурожаатлар таҳлилини тақдим этди. Ҳисобот даврида мегулятор манзилига тўғридан-тўғри ва бошқа давлат органлари орқали банклар фаолиятига оид жами 11 331 та мурожаат ва шикоят келиб тушган.

Мурожаатларни холис баҳолаш ва банкларнинг реал ҳолатини кўрсатиш мақсадида Марказий банк махсус индексни (фаол мижозлар сонига нисбатан келиб тушган шикоятлар улуши) ҳисоблаб чиқди.

Аҳоли энг кўп шикоят қилган топ-3 банк

Индекс кўрсаткичларига кўра, мижозлар эътирозлари ва шикоятлари улуши энг юқори бўлган банклар учлиги қуйидагича кўриниш олди:

  1. АВО Банк — 4,42

  2. БҲМ — 2,78

  3. МКБанк — 2,69

Марказий банк эслатмаси: «Ушбу индекс банкнинг молиявий барқарорлиги ёки ишончлилиги баҳоси эмас. У фақатгина банкнинг фаол мижозлари сонига нисбатан келиб тушган шикоятларнинг фоиз ва улуш кўрсаткичини акс эттиради», — дейилади регулятор хабарида.

Сифатни ошириш ва тизимли муаммоларни ҳал қилиш талаб этилди

Марказий банк тижорат банклари раҳбариятига келиб тушаётган мурожаатларнинг келиб чиқиш сабабларини чуқур таҳлил қилиб чиқишни тавсия этди.

Шунингдек, такрорий шикоятларга сабаб бўлаётган тизимли камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?