Икки ижро иши икки оилага ярашув ва хотиржамлик олиб келди

Икки ижро иши икки оилага ярашув ва хотиржамлик олиб келди

Мажбурий ижро бюросининг Зарбдор туман бўлими иш юритувида бўлган алимент ундириш тўғрисидаги 2 та ижро иши юзасидан тарафлар билан тушунтириш ва профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Ижро ҳаракатлари жараёнида ота-оналарга фарзанднинг ҳуқуқ ва манфаатлари, уни моддий таъминлашда ҳар икки томоннинг масъулияти ҳамда оилавий муносабатларда ўзаро ҳурмат ва муроса муҳимлиги тушунтирилди.

Олиб борилган ишлар натижасида 2 та оила яраштирилди. Энг муҳими, низоли масала муросали йўл билан ҳал қилиниб, фарзандлар манфаати йўлида ота-оналар ўртасида келишувга эришилди.

Бундай ярашувлар алимент масаласида нафақат қарздорликни бартараф этиш, балки оилада соғлом муҳитни тиклаш ва фарзандларнинг ҳар томонлама таъминотини таъминлашга хизмат қилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар