Солиқ қарзи эътиборсиз қолмади: махсус техника хатловга олинди

Солиқ қарзи эътиборсиз қолмади: махсус техника хатловга олинди

Бюронинг Арнасой туман бўлими иш юритувида бўлган солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро иши юзасидан қарздор МЧЖга нисбатан навбатдаги ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Ижро жараёнида қарздор корхонага тегишли мол-мулклар ўрганилиб, солиқ қарздорлигини ундиришни таъминлаш мақсадида МЧЖга тегишли махсус техника хатловга олинди.

Мазкур чора ижро ҳужжати талабларининг бажарилишини таъминлаш, давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган маблағларнинг қайтарилишини кафолатлаш ҳамда қарздорликни бартараф этиш мақсадида амалга оширилди.

Солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажариш ҳар бир тадбиркорлик субъектининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Қарздорликни ихтиёрий равишда бартараф этмаслик ҳолатида қонунчиликда белгиланган тартибда мол-мулкни хатлаш ва бошқа мажбурий ижро чоралари қўлланилиши мумкин.

Солиқ қарзини кечиктирманг — мажбурий ижро чораларига сабаб бўлманг!

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар