Метродан топилган 10 минг доллар эгасига қайтарилди

Қозоғистон фуқароси Тошкентнинг Сергели туманига автомобиль харид қилиш мақсадида келган. Бироқ машина сотиб олиш имкони бўлмагач, ўзи билан олиб келган 10 минг АҚШ долларини йўқотиб қўйган.
Кейинчалик пуллар метро ҳудудида хизмат вазифасини бажараётган Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходими томонидан топилган.
Шундан сўнг тегишли чоралар кўрилиб, маблағларнинг қонуний эгаси аниқланган. 10 минг АҚШ доллари белгиланган тартибда тўлиқ ҳолда эгасига қайтарилган.
Қозоғистон фуқароси пуллари қайтарилганини тасдиқлаб, ички ишлар органлари ходимларига алоҳида миннатдорлик билдирган.
«Барча пулларим қайтарилди. Ҳаммага раҳмат. Ички ишлар органлари ходимларига алоҳида миннатдорлик билдираман. Улар жуда тез ҳаракат қилишди», деган у.































Изоҳлар 0
…