Тошкент метросининг 20 дан ортиқ бекатида ноқонуний реклама аниқланди
1 дақиқа ўқиш63

«Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси метро бекатларида реклама баннерлари мазмуни рухсатсиз ўзгартирилганини аниқлади. 21 июн куни тунда ўтказилган текширув вақтида 20 дан ортиқ бекат вестибюлида келишилмаган реклама материаллари топилган.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолатларга алоқадор шахслар аниқланган. Реклама берувчилар баннерлар мазмунига расмий рухсат олмасдан ўзгартириш киритган.
Қоидабузарларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари қўлланган. Метрополитен раҳбарияти транспорт объекти ҳудудида ўтказиладиган ҳар қандай пиар акцияси, реклама материалини алмаштириш ёки унинг мазмунига тузатиш киритиш олдиндан келишилиши шартлигини эслатди.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…