Ўрикзорда ғалати ҳодиса: аёл юқори кучланишли электр устунидан ўзини ташамоқчи бўлди

Ижтимоий тармоқларда Ўрикзор ҳудудида содир бўлган ноодатий ва хавфли ҳодиса акс этган видеолар тарқалди. Унда бир аёл юқори кучланишли электр узатиш линиясига тегишли темир устунга чиқиб олиб, ундан тушишни истамаётгани тасвирланган.
Гувоҳларнинг айтишича, атрофдагилар аёлни пастга туширишга бир неча бор уринган. Ҳатто унга пул бериш таклиф қилинган бўлса-да, у устунни маҳкам ушлаб, жойидан қимирламаган.
Шундан сўнг воқеа жойига тегишли хизмат ходимлари етиб келиб, аёлни хавфсиз тарзда пастга туширишган.
Мазкур ҳолат акс этган видеолар интернет фойдаланувчилари орасида турли мунозараларга сабаб бўлди. Айримлар вазиятга ҳазиломуз муносабат билдирган бўлса, бундай ҳолатни кулги эмас, инсон ҳаёти ва хавфсизлиги билан боғлиқ жиддий вазият сифатида баҳолаш лозим.
Ҳозирча аёл нима сабабдан электр устунига чиққани ва унинг соғлиғи ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.































Изоҳлар 0
…