Тошкентда маст ҳолатдаги аёл автобус ғилдираклари остига ётиб олди

Тошкент шаҳридаги “Кадишева” бозори атрофида маст ҳолатдаги 50 ёшли аёл ҳаракатланаётган автобус тагига ётиб олиб, йўлда тирбандлик келтириб чиқарди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Ҳодиса 25 июль куни эрталабки соат 08:00 атрофида юз берган. Яшнобод тумани Бешариқ кўчасида 1976 йилда туғилган Е.А. спиртли ичимлик таъсирида қатнов қисмига ётиб олган. Тасвирларда аёлнинг йўл ўртасида ётгани, жамоат транспорти эса бир оз тўхтаб, сўнг ортга ҳаракатланиб, уни айланиб ўтганини кўриш мумкин.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари фуқаро билан мулоқот қилганда унинг мастлиги тасдиқланган. Шундан сўнг, у милиция ва тиббиёт ходимлари ҳамроҳлигида 4-сон шаҳар клиник шифохонаси қошидаги ҳушёрхонага жойлаштирилди.
Ҳозирда ушбу воқеа юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.






























Изоҳлар 0
…