14:15 / 20.07.2017
5 477

Бешикдан қабргача илм изла: саудиялик 100 ёшида саводини чиқармоқда

Бешикдан қабргача илм изла: саудиялик 100 ёшида саводини чиқармоқда
Саудиялик 100 ёшли Яҳё бин Файи ал Ритий энди саводини чиқаришни бошлади. У Виша маъмурий бирлиги фуқароси сифатида Ал Сада Марказидаги саводхонлик кампанияси доирасида ташкил этилган ёзги мактабга қатнай бошлади. Бу ҳақда «Arabnews»га таяниб Кун.уз хабар қилмоқда.

Яҳё кампанияда иштирок этаётган 900 нафар эркак ва аёллардан биридир. У соғлиғининг яхши эмаслигига қарамай, ўқишга қизиқмоқда. Унинг айтишича, ўқиш ва ёзишни ўрганиш азалий орзуси бўлган ва бугунги кунда у Қуръони Карим оятларини ўқий бошлаганида орзуси ушалганини ҳис қилмоқда.

Бу йилги ёзги кампания 2 ой давом этиб, унда 30дан ортиқ ўқитувчи ўқиш-ёзишни билмайдиган фуқароларга илм беради.

Талабаларнинг яна бири Яҳё ал Қоҳтаний ҳам ўқиш-ёзишни ўргатувчи ёзги мактабга қатнаётганидан хурсандчилигини яширмаган ва таълим департаментининг бу борадаги саъй-ҳаракатларини эътироф этган.

Унинг сафдошларидан яна бири Иброҳим бин Аҳмад Саид Фарож китобларини кўтарган ҳолда синфхонага кирар экан, “мен ўқиш ва ёзишни ўрганиш учун тақдим этилаётган ушбу имкониятдан фойдаланиб қолиш мақсадида даламни ва омочимни ташлаб келаяпман”, дея таъкидлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бешикдан қабргача илм изла: саудиялик 100 ёшида саводини чиқармоқда