7-23 август кунлари 7 346 нафар ўзбекистонлик зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади. Зиёратчиларга сафар олдидан Ўзбекистон Республикаси давлат рамзлари туширилган махсус кийим ва сумкалар, ҳаж қўлланмаси ва видеотасмалар тақдим этилди. Барча зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур вакциналар билан эмланганлар. Бу ҳақда Дин ишлар бўйича қўмита Матбуот хизматига таяниб UZ24 нашри хабар бермоқда.
Зиёратчилар учун ташкилий масалаларни ҳал этиш мақсадида 28 июль куни 10 кишидан иборат дастлабки ишчи гуруҳи Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнатаб кетди. Ҳожилар учун Макка ва Мадина шаҳарларида меҳмонхоналардан жойлар ажратилган. Зиёратчиларга транспорт, озиқ-овқат таъминоти ва тиббий хизмат йўлга қўйилади. Меҳмонхонада махсус жиҳозланган ошхона ҳамда тиббиёт маркази ташкил этилган.
7 август, душанба куни иккита авиарейсда Тошкент ва Наманган шаҳридан 459 нафар зиёратчилар Мадина шаҳрига кузатилади.
Зиёратчилар ҳаж сафаридан 8-24 сентябр кунлари қайтишлари режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди