«У маблағларни икки ҳисса кўпайтириб беради, дейишарди». Аҳмадбойнинг фирмаларидан зарар кўрган 11 жабрланувчининг кўрсатмалари тингланди

2 дақиқа ўқиш6.5K
«У маблағларни икки ҳисса кўпайтириб беради, дейишарди». Аҳмадбойнинг фирмаларидан зарар кўрган 11 жабрланувчининг кўрсатмалари тингланди
Аввал хабар берганимиздек, жиноий ишлар бўйича Тошкент вилоят судида 9 август куни Аҳмадбой номи билан машҳур Аҳмаджон Турсунбоев ҳамда унинг олти нафар шериги гумондор сифатида кўрилаётган иш бўйича суд эшитувлари бўлиб ўтди. Йиғилишда Турсунбоев таъсис этган «Чиноз ҳалол чорва» ва «Чиноз авто ҳамкор» фирмалари фаолиятидан зарар кўрган 11 жабрланувчининг кўрсатмалари тингланди. Бу ҳақда «UZ24» нашрига таяниб «Дарё» сайти ёзмоқда.

Фарғона водийсидан келган 60 ёшли Ж. Комилжонова биринчи бўлиб кўрсатма берди. Унинг айтишича, у Турсунбоев ва унинг фирмаси ҳақида ўз маҳалласида учратиб қолган одамлардан эшитган — улар уйдан катта миқдорда пул олиб чиқаётган бўлган. Аёл улардан н суммасидаги маблағни қандай қилиб қўлга киритиш мумкинлиги ҳақида қизиққан. Шундан сўнг Комилжонова Аҳмадбойнинг фирмасига 800 доллар киритган — унга 10 ой ичида суммани икки карра миқдорда қайтариб беришни ваъда қилишган. Касса ишчилари унга берилган сумма ҳақида қоғозча чиқариб берган. Аммо уч ойдан сўнг фирма ёпилган.

Яна бир жабрланувчи, андижонлик 49 ёшли Р. Ҳамроеванинг сўзларига кўра, у ва унинг оиласида турар-жой бўйича муаммолар бўлган. Улар ўз машинасини сотиб, тушган пул (4000 доллар)ни 2016 йил февралида фоиз эвазига Турсунбоевнинг фирмасига киритган. Фирма вакиллари унга 8000 доллар қайтаришга ваъда берган. Ҳамроева олишга улгурган фоизларнинг умумий суммаси 4800 долларни ташкил қилган.

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида яшовчи 71 ёшли Х. Мирсолиҳова судда гапириб беришича, Аҳмадбой ҳақида эшитгач, уйини сотиб, 20 минг долларни фоиз олиб туриш учун унинг фирмасига топширган. Ваъда қилинган фоизларни олиш учун келганида эса бино қуршаб олингани ва ҳамма жойда «аскарлар бўлгани»ни айтди. Аҳмадбойнинг ўзи унга уйини мажбуран сотган-сотмаганлиги ҳақида савол берди, бунга Мирсолиҳова салбий жавоб қилди.

Шу тариқа, қолган жабрланувчиларнинг барчаси ўз кўрсатмаларини берди.

Суд мажлисида қатнашган адвокатлар жабрланувчилардан қандай қилиб улар ўзлари танимайдиган одамларга пулларини топширгани, нима учун фирманинг фаолиятидан шубҳаланмагани ҳақида савол берди. Улар эса «қўшниларга қараб», «ҳамма Аҳмадбойни маблағларни икки ҳисса кўпайтириб беради, дейишарди», «одамлар погонли бўлгани учун ишондик» қабилида жавоб қилишди.

«Аҳмадбой иши» бўйича учинчи суд эшитуви 14 август куни бўлиб ўтади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?