"Асосий вазифамиз – сўмга жамғариш функциясини қайтариш". Молиячи эксперт 50 минг сўмлик янги купюра муомалага киритилиши ҳақида

1 дақиқа ўқиш7.3K
"Асосий вазифамиз – сўмга жамғариш функциясини қайтариш". Молиячи эксперт 50 минг сўмлик янги купюра муомалага киритилиши ҳақида
Куни кеча Марказий банк 22 августдан 50 минг сўмлик янги банкнота муомалага киритилишини маълум қилди. Янги пул купюрасини чиқаришдан мақсад нима ва бу мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир ўтказади? Бу бўйича UZ24 сайти молиячи Александр Давлетовдан блиц-интервью олди.

— Нега 20 минглик ёки 100 минглик эмас, айнан 50 минг сўмлик пул бирлиги чиқарилди?

— Аҳолининг ҳисоб-китобларини жадаллаштириш ва оптималлаштириш учун. 50 минг сўмлик купюра математик параметрга кўра 20 мингликдан нисбатан қулайдир. Бу ерда асосий вазифа шуки, сўмга жамғариш функциясини қайтаришдир. Яъни одамлар ниҳоят сўмда маблағ жамғаришлари мумкин.

— Янги купюрани жорий этишнинг қандай афзалликлари бор?

— Бевосита ҳеч қандай афзаллиги йўқ, фақат билвосита. Масалан, савдо субъектларининг транзакциявий харажатлари, пуллик хизматлари ва банклар камаяди.

— Озиқ-овқат ва истеъмол бозори маҳсулотлари ҳамда хизматлар қимматлашиши мумкинми?

— Йўқ, қимматлашмайди. Янги йирик номиналдаги купюра пул эмиссиясини билдирмайди, 10 минг ва 5 минг сўмлик купюра ўрнини 50 минг сўмлик эгаллайди, холос. Пул миқдори ўзгармайди.

— Бу банкларда нақд пул муомаласига қандай таъсир ўтказади? Ойлик маошларнинг пластик картага ўтказилишида олинадиган фоизларни камайишига ёрдам берадими?

— Бевосита таъсир этмайди. Карточкага ўтказишдаги фоизлар босқичма-босқич ихтиёрий бўлади. 5 минглик ва 50 минглик купюра бу жараён учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.

— Янги купюра чиқиши “қора” бозордаги доллар курсига ҳам таъсир ўтказмайдими?

— Йўқ, таъсир ўтказмайди. Доллар курси “қора” бозорда купюра масштабини эмас, балки бутунлай бошқа факторларни аниқлайди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?