Корпоратив пластик карта универсал бўлади

1 дақиқа ўқиш7.8K
Корпоратив пластик карта универсал бўлади
Бизнес янги шартларда кредит-пул жиҳатидан қўллаб-қувватланади. Бу ҳақда ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган Президентнинг “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳасида айтилади, деб ёзмоқда «Norma.uz».

Кредит-пул жиҳатидан қўллаб-қувватлаш доирасида қуйидаги имкониятлар назарда тутилади:
  • тадбиркорлик субъектларига – товарларни электрон тижорат воситасида сотишда пул маблағларини хизмат кўрсатувчи банкка инкассация қилиш қоидаларига риоя қилган ҳолда тўловлар учун нақд ҳисоб-китоблардан фойдаланиш, шунингдек товарлар экспортини Миллий ахборот-қидирув тизимида кўрсатилмаган халқаро савдо майдонлари орқали халқаро, шу жумладан электрон тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда амалга ошириш;
  • юридик шахсларга – корпоратив банк карталари орқали ишлаб чиқариш, савдо фаолияти, хизмат кўрсатиш бўйича фаолият, ишлар бажариш билан боғлиқ тўловларни, шунингдек ҳар қандай бошқа харажатлар учун тўловни амалга ошириш, шу жумладан давалат божи ва йиғимларни тўлаш.

Бундан ташқари, банк операциялари бўйича комиссия ҳақларининг тури ва миқдорини жиддий қисқартирган ҳолда банклар тариф сиёсатини мақбуллаштириш режалаштирилган. Хусусан, кредит олиш учун ҳужжатларни кўриб чиққанлик учун комиссия йиғимларини бекор қилиш таклиф қилинаётир.

Ушбу йўналишда инкассация хизматлари учун тарифларни мақбуллаштириш ва манбаларидан қатъи назар жисмоний шахсларнинг пластик карталарига маблағ тушганда, шунингдек маблағларни асосий ҳисобварақдан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг КПКга ўтказишда ҳақ ундиришни бекор қилиш ҳам таклиф қилинди.

Шунингдек, лойиҳа юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҳисоб-китоб терминалларини 12 ойгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш билан сотиш механизмини жорий қилишни кўзда тутади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?