22:44 / 24.08.2017
14 351

Самарқандда қизларни жинсий қулликка Таиландга жўнатиш билан шуғулланган аёл қўлга олинди

Самарқандда қизларни жинсий қулликка Таиландга жўнатиш билан шуғулланган аёл қўлга олинди
Самарқандда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбири натижасида 51 ёшли Замира Жумаева қўлга олинди.

Тезкор ходимлар маълумотига кўра, Жумаева уюшган жиноий гуруҳнинг фаол аъзоларидан бири бўлган. Мазкур жиноий гуруҳ одам савдосига ихтисослашган бўлиб, улар аёлларни қидириш ва келгусида фоҳишалик билан шуғулланишлари учун хорижга юбориш билан шуғулланган.

"Замира Жумаева ўзининг танишлари орқали ишонувчан аёлларни қидириб, уларга Таиландда ресторан ва кечки клубларда официантка бўлиб ишлашни таклиф қилган. Аёлларга бир ойда 5 минг доллар иш ҳақи тўланишига ваъда берган. Гуруҳда шунингдек, қизларга буюртмачи сифатида самарқандлик бошқа бир аёл ҳам бўлган. У аёл вақтинчалик Таиландда истиқомат қилмоқда. У алданган қизларга электрон авиа чипталарни сотиб олиш ва юбориш ишлари билан шуғулланган", — деб таъкидлади ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими.

Қизлар аввал автомашинада Самарқанд-Тошкент йўналишида олиб борилиб, кейинчалик у ердан Тошкент-Бангкок авиа рейси орқали юборилган.

Банкокда қизларни марказий осиёлик уюшган жиноий гуруҳ вакиллари кутиб олишган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Замира Жумаева навбатдаги бор самарқандлик қизни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган пайтда ЙПҲ постида қўлга олинди.

Ушбу ҳолат бўйича Жумаевага нисбатан одам савдоси бўйича жиноят иши қўзгатилган бўлиб, тергов иши давом этмоқда.


Манба: sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда қизларни жинсий қулликка Таиландга жўнатиш билан шуғулланган аёл қўлга олинди