date
views 7 236

Чимён яқинида Lexus автомобили тўсиқни бузиб, жарликка қулади

Чимён яқинида Lexus автомобили тўсиқни бузиб, жарликка қулади
27 август куни соат тахминан 15:00 да Ғазалкент яқинида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Lexus русумли автомобиль Чорвоқ–Чимён айрилиш йўли томон кетаётган эди. Дастлабки маълумотга кўра, ҳайдовчи қарийб 180 даражали бурилишда бошқарувни қўлдан чиқарган. Машина бетон тўсиқни бузиб, жарликдан қуриган сойга қулаган.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, қурбонлар йўқ. Жабрланганлар шифохонага олиб кетилди.

ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чимён яқинида Lexus автомобили тўсиқни бузиб, жарликка қулади