Ҳукумат йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш бўйича янги қарор қабул қилди

2 дақиқа ўқиш8.3K
Ҳукумат йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш бўйича янги қарор қабул қилди
Сўнгги вақтларда ОАВларда ЙТҲлар ҳақида хабарлар кўпайди ва қайд этиш зарурки, уларнинг аксарияти ўлим билан якун топган. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда таниқли санъаткорлар иштирокида йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларига бағишланган “Ҳаётни сақлаб қоламиз!” акцияси ҳам ўтказилди. Бундан ташқари, кўплаб интернет фойдаланувчилари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиниши зарурияти таъкидланиб келинди.

Мазкур омилларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 4 сентябрь куни “Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш ҳамда ўқитишнинг инновацион усулларини қўллаган ҳолда уларнинг малакасини ошириш тўғрисида” 693-сонли қарорни қабул қилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳайдовчилар маданияти ва уларнинг автотранспорт воситаларини билиш даражасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, ҳайдовчилар малакасини доимий оширишга қаратилган қонунлар талаби етарлича бажарилмаяпти.

“Аксарият ҳолларда йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчилар бўлмоқда”, дея қайд этилади қарорда.

Қарорга кўра, 2018 йилнинг 1 январидан юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ҳайдовчилари икки йилда бир малака ошириш курсларида ўқишлари шарт.

Мазкур қарор йўл ҳаракати хавфсизлигини, фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигини таъминлаш, ЙТҲлардан огоҳлантириш бўйича чораларни кучайтириш ҳамда ташкилотлар ҳайдовчилари малакасини ўқитишнинг инновацион усулларини қўллаган ҳолда ошириш тартибларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинди.

Таъкидлаш ўринлики, қарор лойиҳасининг қабул қилиниши Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги 156-сон қарорининг 22-банди амалда тўла ижро этилмаганига асосланган. Унда фуқароларни ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, бир йилда бир марта, юк ташиш билан шуғулланувчилар эса икки йилда бир марта малака оширишлари шартлиги белгиланган.

Аҳамиятлиси, янги қарор машғулотларни қулай вақтда ўташ ҳамда ўқиганлик тўғрисидаги талабларни унификациялаш имконини оширди.

Машғулотларни ўтказиш Avtotest компаниясига ишониб топширилди, сабаби бугунги кунда компания энг замонавий ўқитиш усули ва техник ускуналарига эга ва ҳайдовчилар малакасини ошириш курсларини ташкил этиш учун зарур талабларга мос келади.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳукумат қарорини самарали тадбиқ этиш учун Avtotest томонидан ўқитишнинг бирлаштирилган усулидан фойдаланган ҳолда автотранспорт воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш бўйича «Avtotest 3.0» ўқув-услубий мажмуаси ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, компанияда ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини оширишга йўналтирилган ўқитиш мониторинги ва режаси бўйича автоматлаштирилган комплекс ахборот тизими ўқув жараёнига жорий этилган.

Шунингдек, 2018 йил 1 июлдан ҳукумат қарори билан малака ошириш курсларида ўқиганлик ҳақидаги сертификатга эга бўлмаган юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқаришга масъул ҳамда ўрнатилган тартибга кўра лицензия/лицензия карталари амал қилиши тўхтатилган шахсларга маъмурий жавобгарлик ҳам жорий этилади.

Манба: Uz24.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?