Бизнес-омбудсман фаолияти учун қўшимча кафолатлар олди
1 дақиқа ўқиш5.2K

14.09.2017 йилдаги ЎРҚ–446-сон Қонун билан Жиноят-процессуал кодексининг 223 ва 239-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ушлаб туриш ва қамоққа олишга нисбатан иммунитет тақдим этилди. Бу ҳақда Norma.uz сайти хабар берди.
Вакил ушланиши ва ички ишлар органлари ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига етказилиши мумкин эмас. Ушбу тақиқ жиноятни содир этиш чоғида ёки уни содир этганидан кейин дарҳол ушланган ҳолатларга татбиқ этилмайди.
Бизнес-омбудсманга нисбатан фақат Президентнинг шахсий розилиги билан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланиши мумкин.
Таъкидлаб ўтамиз, мазкур чораларни қўлланилиши учун давлат раҳбарининг розилиги зарурати қонунда биринчи маротаба кўзда тутилмоқда. Шу каби иммунитетлардан фойдаланадиган бошқа мансабдор шахслар (депутатлар, судьялар, омбудсман) бунгача тегишли вакиллик ёки суд органларининг розилиги билан қамоққа ва уй қамоғига олинар эди.

- #Жиноят-прцессуал Кодекс
- #Тадбиркорлик Ҳуқуқлари
- #Президент Розилиги
- #Бизнес-Омбудсман
- #Иммунитет Тақдими
- #Ҳуқуқни Муҳофаза
- #Ушланиш Тақиқлари
- #Давлат Раҳбари
- #Ўзгартиришлар Киритилди
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…