Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан учрашди

1 дақиқа ўқиш7.4K
Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан учрашди
2017 йил 19 сентябрь куни БМТнинг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Президентимиз Ўзбекистон фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш, чинакам демократик ҳуқуқий давлат барпо этишнинг қатъий тарафдори эканини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни қўллаб-қувватлаётгани учун Олий комиссарга миннатдорлик билдирди.

Олий Комиссар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси кенг кўламли янгиланишлар учун мустаҳкам асос бўлаётганини қайд этди.

Зайд Раад ал-Ҳусайн мамлакатимиз ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси (ИҲОКБ) ўртасидаги амалий ва очиқ мулоқотни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга янги суръат бахш этган 2017 йил май ойида Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи якунларини юксак баҳолади. Июнь ойида парламент Бошқарма билан ҳамкорлик бўйича 90 дан ортиқ тадбирдан иборат ҳаракатлар режасини қабул қилди. ИҲОКБнинг Бишкекдаги минтақавий офиси билан фаол ҳамкорлик ривожланмоқда. Сентябрь ойи бошида ушбу офис раҳбари Ўзбекистонда бўлди. Сентябрь ойи охирида БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳиднинг Ўзбекистонга ташриф билан келиши режалаштирилган.

Зайд Раад ал-Ҳусайн Шавкат Мирзиёевга 2017 йил 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда ўтадиган Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор тараққиётнинг долзарб муаммолари бўйича халқаро анжуманда иштирок этишга таклиф қилгани учун миннатдорлик билдирди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?