Ўзбекистон Президенти ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг самолётини ижарага олди

1 дақиқа ўқиш8.2K
Ўзбекистон Президенти ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг самолётини ижарага олди
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига эҳтимолий ижарага олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий самолёти сифатида узоқ масофага рейслар учун фойдаланишга самолётларнинг бир неча вариантларини қидириш ва танлаб олиш вазифаси топширилди, деб хабар бермоқда Hordiq.uz.

Шинамлик, хавфсизлик ва техник тайёргарлик жиҳатидан GlobalJet оператори томонидан таклиф этилган Airbus 340 M-IABU самолёти танланди.

Қайд этилишича, миллий авиакомпания ҳаво кемаси эгаси бўлган Klaret Aviation Limited компанияси билан тижорат шартларида амалдаги бозор нархлари бўйича ижара шартномасини имзолаган.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан Алишер Бурхонович Усмоновга юқорида кўрсатилган шартномага кўра Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан фойдаланиш учун Airbus 340 M-IABU самолётини ижарага беришга рози бўлгани ва тезкор тақдим этишга тайёрлиги учун миннатдорлик изҳор этган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?