16:02 / 25.10.2017
8 890

Тошкент юридик коллежидаги пичоқбозлик сабаблари маълум бўлди (видео)

Тошкент юридик коллежидаги пичоқбозлик сабаблари маълум бўлди (видео)
Тошкентнинг Учтепа туманида жойлашган Тошкент юридик коллежи ҳудудида шу коллежнинг уч ўқувчиси ўртасида 6 октябрь куни юз берган келишмовчилик улардан бирининг ўлими билан тугагани ҳақида хабар берилганди. Жабрланувчи ва айланувчи нохуш ҳодиса аслида нимадан бошлангани сўзлаб берди, деб ёзади Дарё нашри.

Жабрланувчи Раҳматилла Ёрқориевнинг сўзларига кўра, Саидкамрон Саидвоҳидов унинг бошига баклажка отиб қолганлиги сабаб келишмовчилик юзага келган.

«Ўртоғимга ҳазиллашиб баклажка отгандим, Раҳматилла исмли боланинг бошига тегиб кетди. Ўртада хашаки жанжал юзага келди. Болалар бизни ажратиб ташлади. Мен ташқарига чиқдим, улар ҳам чиқишди. Раҳматиллани бир дақиқага четга олиб ўтдим…», — дейди айбланувчи Саидвоҳидов.

«У менга ҳазиллашганини айтди, мен эса ‘ҳазиллашадиган аҳволда эмасман’, деб жавоб қайтардим. Шунда у ёнидан пичоқ чиқариб санчиб олди», — дейди жабрланувчи Раҳматилла Ёрқориев.

«Бўлган воқеадан шокка тушиб, Асадбекка ҳам пичоқ тиқиб олдим», — деди айбланувчи.

Айбланувчи ушбу пичоқ сувенир эканлигини ва уни дўстларига мақтаниш учун коллежга ўзи билан бирга олиб келганини сўзлади.

Натижада Парпибоев «Чап сон юқори учлиги санчилиб кесилган жароҳати. Фаол қон кетиши» ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ)га ётқизилган ва олган жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган. Ёрқориевга РШТЁИМда амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига юборилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди («жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган, тергов олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент юридик коллежидаги пичоқбозлик сабаблари маълум бўлди (видео)