Мирзо Улуғбек туманида пичоқбозлик юз берди
1 дақиқа ўқиш8.3K
2017 йилнинг 29 октябрь куни тунги тахминан соат 03:30 ларда Н.Г. маст ҳолатда, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида, безорилик оқибатида фуқаро В.М.га ошхона пичоғи билан оғир тан жароҳати етказган. Натижада В.М. еттинчи сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб борилиб, унга "Қорин олд девори бўшлиғига кирган, жигарни шикастлаган санчилиб-кесилган жароҳати, постгеморрагик шок” ташхиси қўйилган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ'га таяниб Кун.уз хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (безорилик оқибатида, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

- #В.М
- #Н.Г
- #Мирзо Улуғбек
- #Тахминан Соат
- #Безорилик Оқибати
- #Тан Жараҳати
- #Оғир Шикаст
- #Тергов Бўлими
- #Жиноят Иши
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…