Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги ижтимоий объектлар билан танишмоқда

2 дақиқа ўқиш6.1K
Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги ижтимоий объектлар билан танишмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Тошкент шаҳридаги бир қатор ижтимоий объектларга ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида бунёд этилган янги биноси қурилиши ва Адиблар хиёбонида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Маълумки, давлатимиз раҳбари 2017 йилнинг июнь ойида бу ерга ташриф буюриб, қурилиш ва ободонлаштириш билан боғлиқ топшириқлар берган эди. Ўтган 6 ой давомида 9,6 гектардан иборат майдонда улкан ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг янги биноси қад ростлади. Бино икки қаватдан иборат бўлиб, унинг биринчи қаватига “Жаҳон адабиёти”, “Шарқ юлдузи”, “Ёшлик” журналлари таҳририятлари ҳамда “Ижод” жамоатчилик фонди жойлашади. Бинода 150 ўринлик фаоллар зали ҳам мавжуд бўлиб, у ижодий кечалар, бадиий муҳокамаларни шу ернинг ўзида ўтказиш имконини беради. Бинонинг иккинчи қаватида Ёзувчилар уюшмаси жойлашади. Унинг ҳузурида бой кутубхона ҳам ташкил этилади.

Давлатимиз раҳбари Уюшма мақомини кўтариш, уни халқимиз маънавиятини юксалтиришга таъсир кўрсатадиган муассасага айлантириш зарурлигини таъкидлади. Навоий бобомиз доимо ҳаммани эзгуликка чорлаган, бугунги адабиётимиз, адибларимиз ҳам одамларни мустақилликни мустаҳкамлашга, бунёдкорлик ва саховатга, ёшларни ватанпарварликка даъват қилиши керак. Зиёли инсон, ижодкор ҳамиша халқ камолини ўйлайди. Бинобарин, юртимизда ижодкорлар қанча кўпайса, жамиятимиз учун шунча фойдали бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев юртимизни, тарихимиз ва бугунимизни, бой меросимизни дунёга тараннум қиладиган адиблар учун ижод шароитини янада яхшилаш, хусусан, Уюшма ҳовлисини кишини илҳомлантирадиган гўзал гулзорга айлантириш юзасидан кўрсатмалар берди. Адиблар хиёбонида ҳар куни машҳур шоирларимизнинг шеърлари янграб туриши керак.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига биноан Уюшманинг кутубхонаси Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона билан боғланади, ижодкорлар унинг бой китоб фондидан шу ердан туриб бемалол фойдалана олади.

Президент Шавкат Мирзиёев уюшманинг маънавий-маърифий аҳамиятини янада юксалтириш учун бу ерда очилган Адабиёт музейи янада бойитиш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадга мувофиқ эканини таъкидлади.

Ижодкорлар яратилган шароит, юксак эътибор учун давлатимиз раҳбарига самимий миннатдорлик билдириб, халқимиз маънавиятини бойитиш, ёш иқтидорларни юзага чиқариш борасида бор куч-ғайратини ишга солишларини таъкидлади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?