10:43 / 02.01.2018
7 534

1 йилгача бўлган автомобиллар учун оширилган нотариал бож бекор қилинди

1 йилгача бўлган автомобиллар учун оширилган нотариал бож бекор қилинди
1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган, фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчининг расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб бир йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситалари бўйича тегишли шартномаларни тасдиқлаганлик учун божни ҳар бир от кучи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида ундириш бўйича талаб бекор қилинди. Бу президентнинг 29 декабрдаги 2018 йилги макроиқтисодий кўрсаткичлар ва давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори билан назарда тутилган.

Бунга қадар нотариуслар томонидан маҳаллий ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган, фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчи расмий дилерларидан харид қилинган кундан бошлаб 1 йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқини ёки олди-сотди шартномасини, алмаштириш, ҳадя қилиш, рента, ижарага олиш, беғараз фойдаланиш, гаровга қўйиш ёки лизинги бўйича тегишли шартномаларни тасдиқлаганлик учун бож ҳар бир от кучи учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида ундирилар эди. Шу билан бирга, кўрсатилган ставка автомобиллар билан бир йил давомида қанча шартнома имзоланганига қарамай қўлланилган.

Харид қилинган кундан бошлаб уч йилдан ошмаган автомототранспорт воситаларининг олти-сотди, алмаштириш, ҳадя қилиш бўйича шартномаларни тасдиқлаганлик учун амалдаги бож энг кам иш ҳақининг 10 фоизини, хорижда ишлаб чиқарилган автотранспорт учун – энг кам иш ҳақининг 30 фоизини, автомобиллардан ота-она, турмуш ўртоғи ва унинг ота-онаси, ака-укалар, опа-сингиллар, набиралар ҳамда қариндошлар томонидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлаганлик учун – энг кам иш ҳақининг 1 баробари, бошқа шахслар томонидан фойдаланиш ҳуқуқи – энг кам иш ҳақининг 5 баробари, бошқа шахслар бошқаруви ҳуқуқига бериш – энг кам иш ҳақининг 10 баробарини ташкил этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 йилгача бўлган автомобиллар учун оширилган нотариал бож бекор қилинди