Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг катта набираси, Гулнора Каримованинг ўғли, 25 ёшли Ислом Каримов Буюк Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўради. Бу ҳақда Би-Би-Си Ўзбек хизмати кичик Ислом Каримовнинг Лондондаги адвокатига таянган ҳолда хабар берди, деб маълум қилмоқда Кун нашри.
Хабарга кўра, Ўзбекистон биринчи президентининг набираси камида бир ой муқаддам сиёсий бошпана бўйича мурожаат билан чиққан.
Ўзбекистон биринчи президентининг катта набираси кичик Ислом Каримов айни дамда Буюк Британияда истиқомат қилади. Гулнора Каримова эса ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ҳибсда.
Ўтган йилнинг ёзида Ўзбекистон Бош прокуратураси жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2015 йил августдаги ҳукми билан Гулнора Каримова айбланаётган жиноятларни содир этишда айбдор, деб топилгани ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлангани ҳақида хабар берганди.
Бундан ташқари, Бош прокуратура хабарига кўра, Гулнора Каримовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168, 178, 182, 189, 228 ва 243 моддалари билан айблов эълон қилинган ҳамда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди