21:30 / 02.03.2018
5 237

Ўзбек-тожик чегарасида тўққизта ўтказиш пункти очилди

Ўзбек-тожик чегарасида тўққизта ўтказиш пункти очилди
1 март куни ўзбек-тожик давлат чегараси орқали тўққизта ўтказиш пункти очилди, дея хабар қилди Gazeta.uz нашри.

«Жартепа» («Саразм»), «Қушкент» («Ўра-Тепа»), «Учқўрғон» («Ҳавотоғ»), «Ҳавастобод» («Зафаробод»), «Бекабод» («Ҳаштяк»), «Поп» («Навбунёд»), «Равот» («Равот»), «Гулбаҳор» («Айваж») автомобиль ўтказиш пунктлари ва «Амузанг» («Ҳошади») темир йўли ўтказиш пункти ўз фаолиятини қайта бошлади.

«Кўлоб-Москва» йўналиши бўйлаб биринчи йўловчи поезди «Амузанг» («Ҳошади») темир йўли ўтказиш пункти орқали 7 март куни қатнашни бошлайди.

Чегара пунктларининг очилиш маросимлари икки мамлакат расмий вакиллари ҳамда туташ туман аҳолиси иштирокида тантанали тарзда ва дўстона муҳитда ўтди, дейилади ТИВ хабарида.

Ўзбекистон ҳукуматининг 21 февралдаги қарорига кўра, ўтказиш пунктларига туташ автойўллар бўйлаб йўл бўйи инфратузилмалари, шунингдек фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший шароитлар яратилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбек-тожик чегарасида тўққизта ўтказиш пункти очилди