14:10 / 13.03.2018
5 285

"Толибон" Тошкент анжуманида қатнашадими? Ташқи ишлар вазирлиги жавоби

"Толибон" Тошкент анжуманида қатнашадими? Ташқи ишлар вазирлиги жавоби
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати Рейтер агентлигининг Афғонистон бўйича ўтказиладиган халқаро Тошкент анжуманида қуролланган афғон оппозицияси, хусусан «Толибон» вакилларининг иштирокига доир саволига расмий жавобни эълон қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жамоатчиликни илгарироқ ушбу анжуманга кимлар таклиф этилганидан хабардор этганлигини қайд этиб ўтган.

«Ўзбекистон ва Афғонистон томонидан ташкиллаштирилаётган юқори даражадаги анжуманга БМТ Бош котиби ва ташкилотнинг Афғонистондаги махсус вакили, Европа Иттифоқининг хорижий масалалар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, шунингдек, Хитой, Россия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия Франция, Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Саудия Арабистони, ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар муассасалари раҳбарлари таклиф этилганлар. Шунингдек, таклифнома Қатарга ҳам юборилган», — дейилган ТИВ хабарида.

ТИВ хабарига кўра, 12 март санасига қадар ўзларининг дипломатик каналлари орқали форумда иштирок этишларини Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркия ТИВ раҳбарлари, Европа Иттифоқининг хорижий масалалар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Афғонистондаги БМТ махсус вакили тасдиқлаганлар. АҚШ томонидан анжуманда Давлат котибининг биринчи ўринбосари иштирок этади.

Анжуманнинг бошқа иштирокчиларига доир маълумотлар тез вақтда маълум бўлиши қўшимча қилинган.

«Толибон» ҳаракатига келадиган бўлсак, анжуман ишида уларнинг иштирок этишига доир мурожаат на Афғонистон ТИВ томонидан, на уларнинг ўзидан келиб тушмаган», — дейилган ТИВ хабарида.

Манба: mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Толибон" Тошкент анжуманида қатнашадими? Ташқи ишлар вазирлиги жавоби