Онахон Ҳаж учун йиққан пулига маҳалласига сув чиқартириб берди

1 дақиқа ўқиш2.4K
Онахон Ҳаж учун йиққан пулига маҳалласига сув чиқартириб берди
Фарғона вилояти Учкўприк туманилик 81 ёшли Зебунисо она Аҳмедова ҳаж зиёрати учун йиллар давомида жамғарган 50 миллион сўмдан ортиқ маблағига ўзи яшаётган Янгиобод маҳалласи аҳолиси учун тоза ичимлик суви чиқартириб берди. Бу ҳақда “Халқ сўзи”га таяниб Кун.уз ёзмоқда.

— Динимиз арконларига кўра, ҳаж зиёратига борган одамнинг оиласида эҳтиёжи ва қарзи йўқ, тўқ ва тўкин бўлиши керак экан, — дейди Зебунисо ая. — Маҳаллам ҳам менинг оилам. Улар қишнинг совуқ, ёзнинг жазирама кунларида уч чақирим наридан сув ташиб келишаётганда, мен қандай қилиб бемалол ҳаж зиёратига бораман. Ёш келинларимизнинг қийналаётганлигини кўрсам юрагим эзилиб кетади. Тўғриси, буни ўзимга қабул қила олмадим.

Янгиобод маҳалласида авваллари таъмирталаб аҳволга келиб қолган сув тармоқлари мавжуд. Бироқ ер ости қувурларининг яроқсиз аҳволга келиб қолиши натижасида сув босими жуда пасайиб кетди. Зебунисо ая Аҳмедованинг ташаббуси билан янги қудуқ кавланиб, маҳалладошлари хонадонларига зилол сув кириб борди. Шу билан бирга, ҳудуддаги 49-умумтаълим мактаби, оилавий поликлиника ва 6-мактабгача таълим муассасаси ҳам барқарор сув таъминоти билан таъминланди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?