
Пойтахт йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, тирбандликларнинг олдини олиш ва бартараф қилиш ҳамда йўлларнинг ўтказувчанлигини ошириш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ томонидан амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Бироқ, шунга қарамай, тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланган йўл белгилари таъсир доирасида, шунингдек, автобус бекатлари, тротуарлар, светофорлар, бурилиш ва қайрилиб олиш каби белгиланмаган жойларда автотранспортларнинг тўхтаб туриши ёки уларни қаровсиз қолдириб кетиш ҳолатлари учрамоқда.

Бундай ҳолатларга қарши таъсир доирасини кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан эндиликда белгиланмаган жойларда қолдирилган автомобиллар фото ва видео тасвирга олиниб, ўрнатилган тартибда қоидабузарликларни расмийлаштириш жараёни бошланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар