Ўзбекистонда мобил радарларни огоҳлантирувчи белгисиз ўрнатишга рухсат берилди

Ўзбекистонда радарларни жойлаштириш тартибига ўзгартириш киритилди. Эндиликда ҳайдовчилар орасида “уч оёқли радарлар” деб аталадиган мобил тезликни ўлчаш қурилмаларини махсус огоҳлантирувчи белгиларсиз ўрнатиш мумкин.
Аввал амалдаги тартибга кўра, стационар ва мобил радарлар жойлашган ҳудуддан 250–500 метр олдин "Радар" белгиси қўйилиши шарт эди. Бироқ 29-октябрдаги ҳукумат қарори билан ушбу талабга ўзгартириш киритилди.
Янги тартибга мувофиқ, олдиндан огоҳлантирувчи белги ўрнатиш мажбурияти фақат стационар радарлар учун сақлаб қолинди. Мобил радарлар олдидан эса ҳайдовчиларни махсус йўл белгиси орқали огоҳлантириш талаби бекор қилинди.
Шу тариқа, мобил тезлик ўлчаш қурилмалари йўлларда ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантирмасдан ҳам жойлаштирилиши мумкин.































Изоҳлар 0
…