Дунёнинг саноқли давлатигина Дамашқ атиргулидан қимматбаҳо эфир мойи олиб, атир-упа, тиббиёт ва кимё саноатида қўллайди, экспорт қилади. Атиргул ёғининг бир грамми Саудия Арабистонида 120 АҚШ доллари атрофида баҳоланади. Франция, Болгария, Туркия ва Италиянинг асосий даромад манбаи ҳисобланган мазкур йўналиш Ўзбекистон саноати учун бутунлай янги соҳа эди.
Уни 20 гектардан зиёд майдонга экиб, катта миқдорда сифатли ёғ ва атиргул гулоби ишлаб чиқариш амалиёти биринчи бор Жомбой тупроғида йўлга қўйилди. Дамашқ атиргули бизнинг шароитда атиги 20 кун, фақат май ойида «ҳосилга киряпти». Аммо натижалар кутилганидан ҳам ортиқ, деб ёзади «Жомбой тонги» газетаси.
— Қанчалик талаб юқори бўлмасин, дунёдаги завод ва цехлар имконияти йилига 800 килограмм атиргул ёғи ишлаб чиқариш қувватига эга, холос, — дейди «Samarkand rose OIL» фермер хўжалиги раиси Суҳроб Шамсиқулов. — Қорамўйин қишлоғининг иқлим шароити мўътадил. Грунт сувлари ер юзасига яқин жойлашган. Булоқлари кўп. Юқори намгарчилик ва буғланиш шудринг ҳосил қилиб, гулдаги ёғ миқдорини кўпайтирмоқда. Кунига минг литрдан зиёд атир гул суви (гулоб) ва 100 граммга яқин эфир мойи олиняпти. Цех шу ернинг ўзида ишга туширилган. Терим авж палласида. Икки килограмм ёғ, ўн тоннадан ошиқ гулоб етиштириб, хорижга экспорт қилиш бўйича шартнома тузганмиз. Маҳсулотимиз Франция, Туркия ва Россия ишбилармонларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди