09:02 / 24.05.2018
4 865

Акмал Саидов ҳазиллашиб европаликларга Ўзбекистондаги қамоқхоналарни ижарага олишни таклиф қилган

Акмал Саидов ҳазиллашиб европаликларга Ўзбекистондаги қамоқхоналарни ижарага олишни таклиф қилган
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов ҳазиломуз тарзда европаликларга Ўзбекистондаги қамоқхоналарни ижарага олишни таклиф қилганини эслади.

«Европа Иттифоқи давлатларида қамоқхоналар тўлган. Ҳаттоки Бельгия ҳукумати Нидерландиядан ўзидаги маҳбуслар учун қамоқхоналарни ижарага беришни сўраган. Мен бир сафар ҳазиллашиб айтгандим, агар нархига келиша олсак, биз жой берамиз», – дея Саидовнинг Тошкентда ўтказилган брифингдаги сўзларини келтиради «Kun.uz» мухбири.

Саидовнинг сўзларига кўра, «республикада ўтказилган ислоҳотлар» самараси ўлароқ, Ўзбекистонда маҳбуслар сони 2,5 баробар қисқарган.

«Бугунги кунда бизда қамоқхоналар 80 фоизга тўлган, вояга етмаганлар учун колониялар 20 фоизга тўлган. Бу факт қамоқхоналардагилар миқдори қанчалик камайганини кўрсатади», – дея қўшимча қилган у.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ҳар 100 минг кишига 122 нафар маҳбус тўғри келади. Саидовнинг қайд этишича, бу МДҲ давлатлари орасида энг паст кўрсаткич, бу АҚШдагидан 2-3 баробар пастроқ кўрсаткичдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Акмал Саидов ҳазиллашиб европаликларга Ўзбекистондаги қамоқхоналарни ижарага олишни таклиф қилган