16:55 / 27.05.2018
4 993

Аёлнинг «қирқта жони» ёки нега жисмоний меҳнат эркаклар умрини қисқартиради?

Аёлнинг «қирқта жони» ёки нега жисмоний меҳнат эркаклар умрини қисқартиради?
«Medicalxpress.com» тиббиёт портали ёзишича, жисмоний меҳнат билан шуғулланувчи эркаклар ўтириб ишловчи тенгқурларига нисбатан камроқ умр кўришади.

Одатда жисмоний фаоллик саломатликни яхши сақлаш учун энг зўр амалиёт ҳисобланади ва аксинча, кам ҳаракат қилиш 7 фоиз ҳолатда касалликлар бош сабабчиси сифатида кўрсатилади. Аммо ҳамма нарсада, жумладан, жисмоний фаолликда ҳам меъёр керак экан.

Амстердам эркин университетининг Тиббиёт маркази меҳнат гигиенаси мутахассиси — дoктop Питep Koэнeн бошчилигидаги халқаро тадқиқотчилар гуруҳи 1960 йилдан 2010 йилгача 200 минг киши маълумотлари асосида ёзилган 17 та илмий ишни кўриб чиқди.

Унда аниқланишича, жисмоний меҳнат 18 фоиз ҳолатда эркакларнинг эрта ўлим топиши сабабчиси бўлган.

Доктор Коэненнинг айтишича, ҳаммаси сиз бўш вақтингизда бажарадиган жисмоний машқлар турига боғлиқ. Масалан, одам шунчаки фитнес билан шуғулланаётган бўлса, юклама ва унинг давомийлигини танлаш имконига эга. Иш пайтида, дейлик, қурилишда — бундай имконият умуман бўлмайди.

Энг қизиғи, аёлларда жисмоний меҳнат ва эрта ўлим ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик аниқланмади. Ҳатто бунинг тескариси кузатилган. Бекорга айтишмаса керакда: «Аёлнинг жони қирқта».

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аёлнинг «қирқта жони» ёки нега жисмоний меҳнат эркаклар умрини қисқартиради?