ИИББ Қўйлиқда фоҳишалар тўпланишига барҳам бериш усулини топди

1 дақиқа ўқиш8K
ИИББ Қўйлиқда фоҳишалар тўпланишига барҳам бериш усулини топди
Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий масъулияти пастлашиб кетган қизларнинг энг севимли жойига айланган Қўйлиқ бозори олдида тартиб ўрнатиш бўйича чораларни қабул қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бу ерга вақти-вақти билан рейдлар уюштириб турган, аммо бу кўп самара бермас эди — орадан яна икки-уч кун ўтиб кўприк остидаги "пятачок" яна аввалги сершовқин ҳаётига қайтар эди.

Вазиятни ўнглаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бир марталик акциялар билан чегараланмасликни, балки қатъий чоралар кўриш қарорини қабул қилди. Эндиликда бу ерда доимий назорат ўрнатиш Патрул-пост хизмати будкаси ўрнатилган ва милиция ходимлари томонидан туну-кун назорат олиб борилмоқда.
ИИББ Қўйлиқда фоҳишалар тўпланишига барҳам бериш усулини топди
Фото: Facebook / «Халқ билан мулоқот»
Бу ИИББ томонидан пойтахтда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича йўлга қўйилган илк лойиҳа.

Иккинчи худди шундай будка Бродвей номи билан машҳур туристик кўчада жойлаштирилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бу ерда фақатгина навбатчилик қилиш билан чекланишмайди. Ушбу будкага яқинда жойлашган камералар ҳам уланган бўлиб, милиция ходимлари бу орқали катта территорияда кузатув олиб бормоқдалар. Бу уларга хавф туғилган тақдирда тезкорлик билан уни бартараф этиш имконини тақдим этади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?