06:00 / 07.06.2018
3 987

Тошкентда сайл: вилосипедлар бепул тақдим этилади

Тошкентда сайл: вилосипедлар бепул тақдим этилади
Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси 2018 йилнинг 9 июнь куни Тошкент шаҳрининг “Пахтакор” марказий стадионида велосипед ихлосмандлари иштирокида “Велосипедчилар сайли” бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

“Велосипедчилар сайли”да Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси томонидан профессионал велосипедлар, спорт анжомлари, спорт формалари, спортчиларни қувватлантирувчи воситалар ва озиқалар кўргазмаси ўтказилади. Мазкур кўргазмада Миллий терма жамоа мураббийлари, мутахассислар ва таниқли спортчилар мастер класс ўтиб беришади.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, “Велосипедчилар сайли”да велосипед ҳайдаш истагида бўлган иштирокчилар 16:00дан 19:00гача паспортлари билан рўйхатдан ўтиб, бепул велосипед олиб, белгиланган ҳудудда сайр қилишлари мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда сайл: вилосипедлар бепул тақдим этилади