08:30 / 09.06.2018
5 679

«Миш-мишларни ўқиб ҳайратдаман»

«Миш-мишларни ўқиб ҳайратдаман»
Ҳаёт интиҳосини мазахлаб, ҳазил-мутойиба қилишимиз, хаста ҳолидан ҳузурланиб хабарлар тарқатишимиз. Жуда бўлмаганда аҳвол қандай экан, дея қизиқсинишимиз.

Шу даражада тубанликка тушдикми? Шу қадар ғафлатдамизми? Худди ҳеч биримизнинг ниҳоямиз йўқдек. Дунёда абадий қолишга ваъда олгандек.

Бунинг ўрнига ўзимизнинг ҳам жон талвасасида ётишимизни, охирги нафасимизни олиш учун типирчилаб қўлларга осилишимизни, ёрдам умидида ҳар томон мўлтирашларимизни, Илоҳий буйруқ қаршисида танамизни ҳаёт сўзсиз ва иложсиз тарк этишини, жондан азиз фарзандларимиз эса йиғлаб-бўзлаб қолишини ўйласак, эсласак бўлмайдими?! Охирги ишимиз Унинг ягона эканини тан олиш бўладими ё оғриқ аламидан алахсираб ўтиб кетамизми, шуни фикр қилсак яхши эмасми?! "Лаззатларни кесувчи ўлимни кўп эсласак" тўғри иш эмасми?!

Аллоҳ қори акага шифои комил берсин! Ҳаммамизнинг оқибатимизни хайрли қилсин!

Нажот оқибат билан. Ҳолимизга алданмайлик!
Мубашшир АҲМАД

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Миш-мишларни ўқиб ҳайратдаман»