
Расмий хабарларга кўра, кеча 8 июн куни маҳаллий вақт билан кечки соат 22: 00 да Қамчиқ довони орқали ўтган «Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Ўш» серқатнов йўлида кучли сел келиши туфайли лой кўчиш ҳодисаси юз берди.
Кўчки бир нечта енгил автомобилларни оқизиб кетган. Олти киши турли даражада жароҳатлар олиб яқин атрофдаги касалхонага ётқизилган.
Кўчкининг кенглиги 80 метр, узунлиги 300 метр, баландлиги 0,5 метрга тенг бўлган. Ҳаракатланиши қийинлашиб қолган 4 та «Isuzu» автобуси, иккита «MAN» юк машинаси ва тўртта енгил автомобил хавфсиз жойга кўчирилди. Кўчки натижасида қурбонлар кузатилмади.






Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар