13:58 / 26.06.2018
12 825

Бир жинсли эр-хотинлик тарафдорининг тавбаси... (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Бир жинсли эр-хотинлик тарафдорининг тавбаси... (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
Россияда ҳезалакларни, бир жинсли эр-хотинлик тарафдорларини деярли ҳар куни ўлдиришади, қийноққа солишади. Аммо улар таслим бўлмаяпти…

— Менинг исмим Дарья, — дея ўзини таништирди келишган, ҳусни жамоли ҳеч кимникидан кам бўлмаган 23 ёшли қиз. — Мени ҳам ота-она дунёга келтирган. Болалигимдан асраб-авайлашган. Лекин улғайгач, мен фақат аёллар билангина учрашиш, эр-хотин сифатида яшаш тарафдорига айландим. Мана шунинг ўзи бошимга бало бўлди, кун сайин шўримга шўрва тўкила борди. Менга на полициячилар, на оддий одамлар тинчлик беришарди. Худонинг берган куни интернетда ўлим билан қўрқитишарди. Еган-ичганимда ҳаловат бўлмасди. Мен бўлсам, сира ортга чекингим келмасди. Бир кун келиб одамлар кўникади, тушуна бошлашади, тинч қўйишади деб ўйлардим. Хато қилибман. Ҳануз ҳаётим хавф остида…

Ҳа, эрта баҳор эди. Мен ҳайдовчилик курсида ўқиётгандим. Курсдан чиқиб ўзим «севган» аёлнинг уйига бирров кириб ўтдим. Унинг исми Тамара. Мендан икки ёш катта. Тамара мени шу қадар авайлар, эркалардики, бундай эркалашни ҳеч бир эркакдан топа олмаслигимга қаттиқ ишонардим. Тамараникидан чиқиб уйим томон йўл олганимда, ерсоти йўлида тўрт эркак йўлимни тўсди. Уларнинг қўлида пичоқлар ялтирарди. Эркаклар менга яқинда интернетда огоҳлантиришганини эслатишди. Мен бўш келмадим. Шунда эркакларнинг бири қорним аралаш тиғ санчди…

Йўқ, бир марта эмас, кўп маротаба тиғ санчди. Мен бошим айланиб, қорин қисмимда кучли оғриқ туйиб кўз очиб юмгунча ҳушимдан кетдим…

Ўлган бўлсам керак деб ўйловдим. Шунинг учун енгил тортгандим. Ёруғ дунёдаги билиб-билмай йўл қўйган хатоларим туфайли азобланмаслигимни ўйлаб қувонгандим. Қувончларим сароб бўлиб чиқди. Мен тирик қолибман…

Олти ой тўшакка михланиб ётдим. На ота-онам, на Тамара келиб хабар олишди. Ўзим йиғладим, ўзим куйдим, ўзим юпандим…

Ва ниҳоят Яратган менга ўз марҳаматини ато этди. Кўнглимга поклик, тўғрилик, меҳр, шафқат нурини сочди. Ҳаромдан ҳазар қилишга ундади. Кўндим. Жон деб рози бўлдим. Худойим мендек адашган, сарқит каби пасткаш бир бандани ҳам суя олишига гувоҳ бўлиб қувонганимдан дунёларга сиғмай кетдим.

Акалар, сингиллар, мен ҳақимда нима деб ўйласангиз ўйланг. Аммо мен ҳозир буткул бошқа одамга айланганман. Мен ҳезалаклардан, ўзим каби бир жинсли эр-хотинлик каби чиркинликлардан ҳазар қиладиган муниса бир аёлга айланганман. Сизлар ҳам йўлдан адашманг. Худойим сизни аёл қилиб яратдими, аёллигингизга шукр қилинг. Аёл эркакка тобелиги, унга муносиб ёр бўлиши лозимлигига иймон келтиринг. Эркак фақат аёл билан эр-хотин бўла олиши ҳақидаги ҳақиқатларни ёдда тутинг. Агар мен каби аллақачон йўлдан адашиб улгурган бўлсангиз, ҳалиям кеч эмас, тавба қилинг! Йиғлаб-йиғлаб, фарёд чекиб чин кўнгилдан тавбалар қилинг! Худойим тавбангизни албатта қабул қилади иншооллоҳ! Мен ҳам…

Шундай исқиртликлар, чиркин муҳит гирдобида сўқир каби изғиб ўтказган кунларим, лаҳзаларим учун тавба қилди-им, худойим! Тавба қилди-и-им!!!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир жинсли эр-хотинлик тарафдорининг тавбаси... (Воқеа реал ҳаётдан олинган)