15:35 / 02.07.2018
6 091

Президент 23 ёшли тадбиркорга Туризм қўмитаси раиси ўринбосарлигини таклиф қилди (видео)

Президент 23 ёшли тадбиркорга Туризм қўмитаси раиси ўринбосарлигини таклиф қилди (видео)
Олмазор туманида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент Халқаро Вестминстер университети 3-курс талабасига Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимини таклиф қилди.

Йиғилишда 23 ёшли ёш тадбиркор, 3-курс талабаси Саидакбархон Президентга ўз таклифини баён этди. Унинг таклифи туризмни ривожлантириш учун сайёҳлар билан бевосита ишлайдиган одамлар, меҳмонхона, кафелар ҳамда такси хизматини кўрсатувчилар учун уларнинг малакасини оширувчи ва сервис хизматини кўрсатувчи марказ ташкил этиш ҳақида бўлди.

Шундан сўнг, Президент унга Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосарлигини таклиф этди. «Битиришингни ҳам кутмасдан Туризмга ўринбосар қилиб олай ҳозир. Сенга ўхшаган одам керак менга. Битта нарсани бил: ёнганинг керак менга», — деган Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент 23 ёшли тадбиркорга Туризм қўмитаси раиси ўринбосарлигини таклиф қилди (видео)