
Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилган. 2003 йил 12 декабрдан 2016 йил 13 декабргача Ўзбекистон Бош вазири, шунингдек 2016 йил 8 сентябрдан Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, 2016 йил 4 декабрдаги президентлик сайлови натижасига кўра Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайланди. 14 декабрдаги маросимдан кейин президентлик вазифасини бажаришга киришди.

Таржимаи ҳоли
- Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтидан бошлаб, кичик илмий ходим, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ишлади.
- 1990 йили Республика Олий Совети депутатлигига сайланиб, бир вақтнинг ўзида Мандат комиссиясининг раиси сифатида ҳам фаолият кўрсатди.
- 1992 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
- 1996-2001 йилларда Жиззах вилояти ҳокими.
- 2001-2003 йиллар мобайнида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида ишлади.
- 1995-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати сифатида ҳам фаолият олиб борди.
- 2003 йилда Ўзбекистон Бош вазири этиб тасдиқланди ва 2005, 2010, 2015 йилларда Олий Мажлис палаталари томонидан ушбу лавозимга яна уч маротаба қайта тасдиқланди.
- 2016 йил 2 сентябрда Президент Ислом Каримовнинг вафот этиши сабабли Олий Мажлис Мирзиёевни Биринчи Президент дафн маросимини ўтказиш бўйича комиссияга раис этиб тайинлади.
- 2016 йил 8 сентябрда Президент вазифасини бажарувчи, Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев мамлакат раҳбари вазифасини вақтинча бажариш масъулиятини ўзидан соқит қилиб, ўрнига Мирзиёевни тавсия қилди.
- 2016 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон Либерал Демократик Партиясининг ВИИИ съезди бўлиб ўтди. Унда партия сиёсий кенгаши аъзоси Ш.Мирзиёев номзодини Президентликка номзод сифатида тасдиқлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
- 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари бўйича сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.
- 2016 йил 14 декабрда расман ўз вазифасини бажаришга киришди.

Оиласи
- Турмуш ўртоғи — Ҳошимова Зироатхон Маҳмудовна, Тошкент ирригация ва мелиорация институтини битирган, муҳандис-иқтисодчи, айни пайтда уй бекаси.
- Қизи — Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовна.
- Қизи — Мирзиёева Саида Шавкатовна.
- Ўғли — Алишер Шавкатович.

Zamin.uz таҳририяти муҳтарам Президентимизни туғилган куни билан муборакбод этади, халқимиз ва оила аъзолари бахтига доимо соғ-саломат бўлиб юришларини, эл-юрт тинчлиги ва тараққиёти йўлида олиб бораётган ишларида яратганнинг ўзи мададкор бўлишини ҳамда ҳар доим бахт ва саодатга эришиб юришларини тилайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар