Хизмат вазифасига лоқайдлик ва сусткашлик билан муносабатда бўлиб, хизматни самарали ташкил этиш чораларини кўрмаганлиги, қўл остидаги ходимлар фаолиятини талаб даражасида назорат қилмагани оқибатида шахсий таркиб ўртасида тартиб-интизом сусайиб кетишига сабабчи бўлганлиги учун ИИВ тизимида фаолият юритиб келган бир неча нафар раҳбарлар вазифасидан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига мувофиқ, Республика Бош прокурори ва Ички ишлар вазирининг қўшма фармойишига асосан Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ жорий йилнинг 23-26 июль кунлари Қашқадарё вилоятида ички ишлар органлари олдига қўйилган вазифалар ижроси аҳволи билан яқиндан танишди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси тарқатган хабарга кўра, Қарши тумани ИИБ бошлиғи Ж.Ражабов, Муборак тумани ИИБ бошлиғи С.Шарипов лавозимидан бўшатилган.
Шунингдек, Косон ва Қарши туманлари ИИБ бошлиқларининг ўринбосарлари Н.Қаршиев ва А.Аминов, Шаҳрисабз, Ғузор ва Дехқонобод туманлари ИИБ бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари Қ.Тошмуродов, А.Алиев ва Н.Бозаров, Муборак ва Чироқчи туманлари ИИБ бошлиқларининг кадрлар бўйича ўринбосарлари Т.Бахромов ва Ж.Муродов, вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг кадрлар бўйича ўринбосари Ф.Миршатов ҳамда Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи Х.Ризакулов ишдан бўшатилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Пўлат Бобожонов Қорақалпоғистонда ИИВ тизимидаги 7 нафар раҳбар ходимни ишдан олди

7 та туманга янги ИИБ бошлиқлари тайинланди

Қашқадарёда фермерларнинг ишчиларига кишан тақиб, уларни автобусга қамаган ИИБ бошлиғи ишдан олинди

Хоразмда ИИВ тизимидаги 6 нафар раҳбар ишдан олинди

Пўлат Бобожонов Сурхондарёда ИИВ тизимидаги 8 нафар раҳбарни ишдан олди

Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинловлар