19:55 / 30.07.2018
13 350

Самарқандда қиз туғилган чақалоқ ўлганидан сўнг ўғил болага айланди

Самарқандда қиз туғилган чақалоқ ўлганидан сўнг ўғил болага айланди
Жорий йилнинг май ойида Самарқанд шаҳридаги 4-сонли туғуриқ мажмуасида антиқа ҳолат қайд этилган. 23 май куни туғуриққа келган 1993 йилда туғилган Гўзал Ҳакимова фарзандли бўлади. Шифокорлар аёлнинг яқинларига туғилган фарзанди қиз эканлини билдиради, деб хабар бермоқда «Дарё».

7 ойлик туғилган чақалоқ махсус бўлимга олинади ва вакуумда сақланади. Орадан уч кун ўтиб, аниқроғи 26 май куни чақалоқ вакуумдан чиқарилади.

Қизиқ ва ачинарли ҳолат 27 май куни кузатилади. Гўзал Ҳакимованинг турмуш ўртоғига шифокорлар фарзанди ўғил эканлигини билдиради. Бу гапни эшитиб ҳайратланган йигит онасига қўнғироқ қилиб, невараси ўғил эканлигини айтади.

Айнан ўша куни туғилган чақалоқ вафот этади ва шифокорлар чақалоқнинг эгаларига ўғил фарзандни беради. Ушбу ҳолат бўйича Гўзал Ҳакимованинг яқинлари мутасадди ташкилотларга мурожаат қилган.

27 май куни шифокорлар Гўзал Ҳакимова қиз эмас, ўғил фарзанд туғганлигини иддао қилиб фарзанд ҳақиқатда уники эканлигини аниқлаш учун ДНК текширувидан ўтказишини сўрайди. Бироқ ДНК текшируви учун 2500 АҚШ доллари тўлашга имкони бўлмаган чақалоқ эгалари ўғил чақалоқни олиб дафн қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда қиз туғилган чақалоқ ўлганидан сўнг ўғил болага айланди