09:30 / 01.08.2018
7 318

Бугун Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган тест синовлари онлайн трансляция қилинмоқда (фото)

Бугун Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган тест синовлари онлайн трансляция қилинмоқда (фото)
Ўзбекистонда 1 августдан 15 августгача бўлиб ўтаётган олийгоҳларга кириш тест синовларини биринчи марта тўғридан-тўғри эфир орқали кузатиш мумкин, деб ёзади «Газета.uz».

Давлат тест маркази ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тест синовлари ўтказиладиган аудиторияларда жойлашган камералар орқали амалга ошириладиган тўғридан-тўғри эфирни ташкил қилди.

Ушбу жараённи томоша қилиш учун телевизорда Viasat Explorer телеканалини созлаш зарур.

Телеканални созлаш учун йўриқнома:

Созлаш менюсидан «Қўлда қидириш» бўлимини танланг.

Сўнгра, ўз яшаш ҳудудингизга мос ТВK рақамини киритинг ва қидирувни босинг, (частота автомат равишда ўзгаради).

Тест синовларини интернет орқали ҳам кузатиш мумкин. Бунинг учун www.test2018.uz сайти очилган. Унда Ўзбекистон вилоятлари акс этган харита бор. Ҳар бир вилоятда имтиҳонларни ўтказиш жойлари кўрсатилган. Ҳар бир хонада биттадан камера бор.

Тошкентдаги тест синовлари «Ёшлик» спорт мажмуасида (1 та хона ва 1 та камера), «Алпомиш» кўргазма марказида (1), «Ўзбекистон» спорт мажмуасида (1), Тошкент молия институти спорт мажмуасида (1), Республика олимпия захиралари коллежида (2 та хона), шунингдек, «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма мажмуасида (5 та хона) бўлиб ўтмоқда.

Таъкидланишича, шу йил анча йиллардан буён биринчи марта уяли алоқа операторлари тест синовларини ўтказиш вақтида интернет ва SMS хизматларини ўчириб қўймаяпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугун Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган тест синовлари онлайн трансляция қилинмоқда (фото)