Бу сўзлар ўзбекистонлик фириб устаси, ўзини жодугар-дуохон дея таништириб, Самарадаги кексаларнинг пулини шилган аёлга тегишли. 56 ёшли бу аёл шериги билан Самарадаги пенсионерларни йўлдан уриб келган. Гўёки уларни дуо ёрдамида назоратдан ўтказиб, ичига ёвуз жин кириб олганини, бу жодуни ўзидан бошқа ҳеч ким еча олмаслигини айтишдан тийила олмаган. Бунинг учун фириб устасига тухум ва қора ип керак бўлган. Тухумни «жодуланган онахон»нинг юраги узра бир неча маротаба айлантириб, кейин пачоқлашган. Айтишганки, ёвуз руҳ, жин, жоду юрагига ёпишиб олган. Агар айтилган пулни берса, жодудан халос этишади. Акс ҳолда жодуланган онахон бедаво дардга йўлиқади. Жоду узоқ вақт кутиб ўтирмайди. Тез орада юрагидан олади…
Кекса онахонлар бу гаплардан сўнг шошиб қолишган. Ваҳима исканжасида қолиб қўлларига пул кирадими, тилла буюмми, ё бошқа қимматбаҳо буюмми, дарҳол фирибгарларнинг қўлига тутқазишган. Фирибгар жодугар-дуохон талаб қилганини олгач, узоқ вақт йўқ бўлиб кетган…
«Бузоқнинг югургани сомонхонагача», «Кўза кунда эмас, кунида синади», деган ҳикматли сўзлар бекорга айтилмаган. Яқинда жодугар-дуохон аёл қўлга тушди. Текширувлар шуни кўрсатдики, у уч нафар пенсионер онахондан фириб йўли билан катта пул ундирган. Биринчиси 91 минг, иккинчиси 1 миллион, учинчи онахон 300 минг рубл миқдоридаги нақд пулларни фирибгарнинг қўлига топширган экан.
Тергов жараёнида аёл содир этган жиноятини бўйнига олди. Жиноий иш айни пайтда судга оширилган. Суд жараёни 2018 йил сентябр ойида бўлиб ўтади. Аммо фирибгарга шериклик қилган аёлни топа олишмабди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди