09:57 / 26.08.2018
4 801

Таксичиларнинг байрамолди совғаси: нархлар яна кўтарилади

Таксичиларнинг байрамолди совғаси: нархлар яна кўтарилади
Ўзбекистонда байрамлар бошланиши биланоқ, такси ҳайдовчилари йўлкира нархларини кўтариб юборади.

Фарғона водийсига боришни истасангиз, бу айниқса сезилади. Мисол учун, Қурбон ҳайити байрами арафасида нархлар 80 минг сўмга кўтарилди. Энди нархлар яна ўсишни бошлади. Нима учун? Сабаби яқинда Мустақиллик куни. Одамларнинг кайфиятини кўтариш керак, ахир.

Шу билан бирга, кўплаб такси ҳайдовчилари ноқонуний равишда ишлайдилар, яъни улар лицензия ёки солиқларни тўламайдилар.

Бешта такси ҳайдовчиси билан суҳбатлашилди, улар ҳужжатсиз ишлаётганларини таъкидлаб ўтди.

«Баъзан солиқчилар текширади. Умуман олганда, ҳеч қандай муаммолар йўқ. Деярли 7 йилдан бери шу иш билан шуғулланаман. Мени фақат бир марта тўхтатишган, аммо иш жойида «ҳал» қилинган», - дея айтиб ўтди такси ҳайдовчиларидан бири.

Айтганча, такси ҳайдовчилари ҳаётдан доимо нолийдилар, уларга ҳамма нарса қимматга тушаётгани, оилани боқиш кераклиги ва ҳоказолар ҳақида.

«Ҳар бир йўловчи сизга 75 минг сўмдан тўлайди. Натижада, сиз 300 минг оласиз. Автомобиль «газда» бўлгани учун сиз максимум 40 минг сарфлайсиз. Бир йил давомида стандарт нархга эга бўлиш мумкин эмасми?» - дея сўраган Kun.uz экспертларидан бири.

Ҳайдовчи ҳаётидан нолий бошлади (бу ҳайдовчиларнинг ўзини оқлаш учун стандарт усули - таҳ.). Маълум бўлишича, у свечалар, баллонлар, мотор мойини тез-тез ўзгартиради, ҳамма нарса қиммат туради, яқинда қизини турмушга беради, мебель сотиб олиш керак. Тўхтовсиз нолиш.

Ўз навбатида, савол туғилади. Йўловчилар ҳақида ким ўйлайди? Ишонинг, кўплаб йўловчиларда ҳам муаммолар етарлича. Ёки ҳайдовчилар ҳар бир йўловчидан 75 минг сўмни олсинлар, аммо ҳар ой солиқларни тўласинлар ёки лицензия бўйича ишлашсин.

Фарғона водийсига боришни истасангиз, ҳозир сиз камида 60 минг сўм тўлашингиз керак.

Кейинги ҳафтада нархлар 80 минг сўмга кўтарилади, икки ҳафтадан сўнг, водийдан Тошкентга қайтаётганда эса, йўловчилар яна 70-80 минг сўмдан тўлашга мажбур бўлади.

Шу билан бирга, баъзилар «талаб ва таклиф» иқтисодиёт қонунлари билан ўзини оқлайди, лекин ҳеч кимни ўзбек такси ҳайдовчиларининг қонуний фаолияти қизиқтирмайди.

Дарвоқе, «почта» ҳақида.

Ҳаётидан доимо нолийдиган ҳайдовчилар, йўловчилар билан бир қаторда, «почта»ларни ҳам олишади.

Мисол учун, ҳайдовчиларнинг бири Фарғона водийсига етказиб бериш учун 3та ҳужжат ва 2та посилка олган. Kun.uz экспертининг таъкидлашича, ҳар бир ҳужжат учун у 15 минг сўмдан, иккита посилкага 40 минг сўм олган.

Тўрт йўловчи - 300 минг, плюс «почта» - 85 минг сўм. Якунда 385 минг сўм. Метан ёқилғи қуйиш шохобчасида у максимум 40 минг сўм сарфлайди. Ҳеч қандай солиқ тўламайди, лицензия йўқ.

Бироқ, кўплаб ҳайдовчилар учун ҳаёт жуда «қийин ва оғир». Гўёки ҳамма жойда муаммолар - уларнинг бари таксичиларга қарши.

Яқинлашиб келаётган байрам билан: нархлар бир неча баробарга кўтарилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Таксичиларнинг байрамолди совғаси: нархлар яна кўтарилади