Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилоят бошқармаси ер олиш учун тадбиркордан пора талаб қилган икки давлат хизматчисини қўлга тушириш бўйича операция ўтказди, деб ёзади «Hordiq.uz».
Биринчи босқичда ДХХ ходимлари Қарши ҳокимлиги иқтисодий сектори мутахассиси Нурмамат К.ни «Отчопар» маҳалласидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ер майдони олишда ёрдам бергани учун, фуқародан 4,3 минг доллар олаётган вақтида қўлга туширди.
Кейинроқ маълум бўлишича, у бу пулни Қарши шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Сирож Ю.га бериши, ушбу маҳалла ҳудудидан ер ажратиш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришни айнан у амалга ошириши керак бўлган.
Натижада ДХХ вакиллари Сирож Ю.ни 4,3 минг долларни олиш чоғида жиноят устида ушлади.
Айни пайтда Нурмамат К.га нисбатан Жиноят кодексининг 212-моддаси (Пора олиш-беришда воситачилик қилиш), Сирож Ю.га нисбатан эса 210-моддаси (Пора олиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Оҳангарон Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи пора билан ушланди

Самарқандда ДСИ ходими пора билан қўлга тушди

Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлим бошлиғи пора олаётганда қўлга тушди

Хива шаҳар ҳокимининг ўринбосари пора олаётганида қўлга тушди

100 минг доллар пора олган Тошкент шаҳар судьяси 12 йилга қамалди

МХХ пора сўраган давлат кадастри мутахассисини қўлга олди